Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

“Бунёдкор” директори Мурод Алиев Ривалдо ва Денилсон билан боғлиқ можарога изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” директори Мурод Алиев клубнинг Ривалдо ва Денилсондан қарздорлиги ва уни ҳал қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ОАВ ходимлари саволларига жавоб берди.

"Ривалдонинг юристлари билан музокара олиб боряпмиз. Келишувга эришишга ҳаракат қиламиз. Клубга имкон қадар зарар бўлмайдиган йўлларни кўриб чиқамиз. “Zeromax” раҳбариятига ҳам ўшанда вазият қандай бўлганини билиш учун алоқага чиқилди, — дейди “Бунёдкор” директори Мурод Алиев.

Қарздорлик масаласи қандай ҳал қилиниши ҳақида Мурод Алиев қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

"Бизнинг раҳбаримиз— “Ўзбекнефтгаз”. Бу масалани улар ҳал қилишади. Кейин ўша пайтда “Бунёдкор” билан эмас, балки “Zeromax” компанияси билан шартнома тузилган. Бу масала ҳам алоҳида кўриб чиқилади", — дейди “Бунёдкор” клуби директори.

“Бунёдкор” клуби директорининг маълумот беришича, клубнинг бошқа легионерлардан қарзи йўқ.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 16:27, 27.02.2024.
Ўқилди: 1752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик