"Манчестер Юнайтед" мураббийлари Испаниянинг "Хетафе" клубида ижара асосида ўйнаётган ҳужумчи Мэйсон Гринвуднинг келажаги борасида қарор қабул қилишди.
Бу ҳақда The Mirror журналистлари хабар бермоқда.
"Манкунианликлар" топ-клуби шу йилнинг май ойи охиригача ҳужумчи борасида бир қарорга келади.
"Қизил иблислар"нинг янги хўжайини Жим Рэтклифф 22 ёшли футболчи учун иккинчи имкониятни истисно қилмаяпти.