Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Илҳом Ханжариев: «Дастлабки ўйинга кўп нарса боғлиқ»

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси бош мураббийи Илҳом Ханжариев U-20 аёллар Осиё кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида

– Осиё кубогига бир йил давомида тайёргарлик кўрдик. 2022 йилда ушбу турнир мамлакатимизда ўтказилиши аниқ бўлган ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан режа ишлаб чиқилган эди. 2023 йил февраль ойида Халқаро ўртоқлик турнирида қатнашдик, март ойида Таиландда ўтган Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этдик. Июль ойида Минск шаҳрида Беларус терма жамоасига қарши учрашувларда майдонга тушдик. Ноябрь ойида эса Корея Республикаси терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Умуман олганда 2023 йилдаги тайёргарликдан сўнг Осиё кубогида иштирок этадиган таркибнинг деярли 90 фоизи танлаб олинди. 2024 йилдаги йиғинларда футболчиларнинг функционал ҳамда жисмоний тайёргарлигига кўпроқ урғу қаратдик. Ҳозирда барча ўйинчилар оптимал ҳолатда. Ушбу мусобақа мамлакатимизда аёллар футболи янада ривожланишига туртки бўлади.

Таркибдаги футболчилар ҳақида

– Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси таркибида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг якуний саралаш босқичи доирасида Австралияга қарши учрашувда иштирок этган етакчи футболчиларимиз Осиё кубоги бошлангунига қадар жамоага қўшилишади. Улар оптимал ҳолатда етиб келади деб ўйлайман. Улардаги муаммо фақат узоқ масофали парвозлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Очилиш учрашуви ва Хитой Тайпейи терма жамоаси ҳақида

– Турнирдаги биринчи учрашувни 3 март куни Хитой тайпейи терма жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жамоа сўнгги йилларда анча ўсишга эришди. Таиландда ўтган Осиё кубоги саралаш босқичида ҳам ушбу жамоага қарши баҳс олиб боган эдик. Ўша ўйиндан келиб чиққан ҳолда уларнинг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилиб боряпмиз. Дастлабки ўйинга кўп нарса боғлиқ, ундаги натижа мусобақа кайфиятини белгилаб беради.

Жамоанинг турнирдаги мақсади ҳақида

– Турнирда нафақат Осиё, балки жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Япония, КХДР, Корея Республикаси, Хитой ва Австралия сингари жамоалар ҳам ғолиблик учун курашади. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Ўз уйимизда ўйин ўтказишимиз, бизга қўшимча куч бағишлайди. Гуруҳ босқичида яхши натижа қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш энг асосий мақсадимиздир.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:30, 29.02.2024.
Ўқилди: 1633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.