Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Поль Погбанинг тугаши

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпиони, Италиядаги барча совринлар соҳиби, Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионати финалчиси, Европа лигаси ғолиби. Бу ҳар қандай футболчи учун ажойиб ютуқлар жамланмаси бўлар эди. Ҳамма учун, лекин Поль Погба учун эмас. Куч, тезлик, техника, зарба – Погба ҳар қандай буюк ярим ҳимоячидан ўтиб кетиши учун етарли жиҳатлар.

Погба ҳозир 30 ёшда. Ва кеча унинг карьераси катта эҳтимол билан тугади. Тўрт йиллик допинг тақиқи Погба учун ўлим жазосига ўхшайди. Албатта, у футболсиз ҳам яшай олади. У бой одам, оиласи бор. У қиладиган нарса топилади. Балки у футболга яқин қолар. Шахс сифатидаги Поль Погба билан ҳеч нарса бўлмайди. Аммо футболчи Погба энди йўқ.

Сер Алекс Фергюсон жуда кўп футболчиларни топган ва тарбиялаган, лекин негадир Погбани ёшлигида "Ювентус"га жўнаб кетишига рухсат берган. Погба Туринга боргач "Манчестер Юнайтед" уни осонликча қўйиб юбормаслик кераклигини кўрсатди.

Погба ХХI асрдаги энг кучли “Ювентус”нинг асосий юзларидан бири ҳисобланади. У Конте қўл остида асосий таркибга кира бошланган ва Аллегри даврида ўзининг чўққисига чиқди. Погба - Пирло - Видаль - Маркизио майдон марказида тенгсиз танлов эди. "Ювентус" Италияда ҳаммани мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. Фақат туринликларга қарши "қурол" топилди: Месси, Неймар ва Суарес.

Ажабланарлиси шундаки, клуб даражасида "Ювентус"даги ўша давр Погба фаолиятидаги энг яхшиси бўлиб қолди. У "Манчестер Юнайтед"дан, кейин яна "Ювентус"га қайтди. Аммо у Туриндаги биринчи йилларида бўлгани каби ўзини намоён қилмади, балки бунга жароҳатлар ҳам сабаб бўлган.

Актёр ролни тўғри ижро этиши учун унга муносиб режиссёр керак. Футболда ҳам шундай: ҳар қандай футболчи учун "ўз" мураббийини топиш муҳим. Погба бундай одамларни фаолиятининг бошида топди (Конте ва Аллегри), кейингилари унга мос эмасдек. "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган ҳар бир киши унга етакчилик юкини юклаган. "Юнайтед" унинг қайтиши жуда шов-шув билан эълон қилганини ҳисобга олсак, бу мантиқан тўғри. Лекин бу Погбанинг услубига тўғри келмади.

У шу қадар иқтидорли эдики, у майдонда бирданига ҳамма нарсани қила оладигандек туюларди. Лекин ундай эмас. Погба чегаралаб берилган жойда яхши ўйнади. Конте, Аллегри ва Дешам Погбанинг ваколатлари чегарасини аниқ белгилаб олишди.

Погба "Манчестер Юнайтед"га жуда муносиб кўринарди. Жозе Моуриньо даври "Юнайтед"нинг сер Алексдан кейинги энг яхшиси бўлиб қолмоқда. Погба эса Жозе жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири эди. "Манчестер Юнайтед"да унинг иқтидорини иложи борича ёрқинроқ порлаши учун ҳеч қачон шароит яратиб беришмаган.

Балки Погба нотўғри вақтда, нотўғри даврда "Юнайтед"да бўлгандир. Агар у Сер Алекс билан қолганида эди... Аммо буларнинг барчаси фантазия. Бу шундай бўлди: "Юнайтед" Погбани қайтаришга муваффақ бўлди, лекин буюкликни эмас.

Погбанинг "Ювентус"даги сўнгги йилларини муҳокама қилишдан маъно йўқ. Бу Погба Манчестерникидан миллион марта ёмонроқ бўлди. Франциялик футболчи аллақачон молиявий қийин бўлган бир пайтда катта маош эвазига шартнома имзолаган эди. Қолаверса, Погба доимо жароҳат олди: бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида у А Серияда атиги 160 дақиқа ўйнади.

Айнан "Ювентус" Погбанинг дисквалификацияси билан боғлиқ вазиятда асосий фойда олувчи ҳисобланади. Суд жараёни давом этар экан, клуб французга энг кам маошни (ойига 2 минг евро) тўлаган. Ҳозир эса Погба бунга ҳам эриша олмаса керак. Французнинг тақиқи иш ҳақини сезиларли даражада енгиллаштиради. Бу эса клубнинг ҳозирги молиявий ҳолатини ҳисобга олсак, катта плюс.

Поль Погба ўзини юз фоиз кўрсата олмаган биринчи ва охирги футболчи эмас. Унинг ўзи ҳам қўлидан келганидан камроқ натижага эришганига қисман айбдор. У табиатан лидер эмас, раҳбар эмас. Натижа учун борини бериш ҳақида гап кетганда Погбани қайд этиб бўлмайди.

Погба 3 сентябрда охирги учрашувида майдонга тушди. Балки бу унинг учун сўнггиси эди.

Киритилди: 12:01, 01.03.2024.
Ўқилди: 4325 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.