"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис марказий ҳужумчи Эрлинг Холанд билан музокаралар муваффақиятсизликка учрагани ҳақида гапирди.
"Мен Эрлингни "Зальцбург"дан 50 миллионга сотиб олишга яқин тургандим. Таклиф тайёр эди, лекин унинг агенти буни қилмасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, агент Холанднинг бошқа клубга ўтишига рози бўлган", - деди Лаурентис.
Эслатиб ўтамиз, Холанд кейин Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига ўтган ва кейин "Манчестер Сити" футболчисига айланган. Жорий мавсумда ҳужумчи “шаҳарликлар” сафида 30 та ўйин ўтказиб, 27 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.