"Тоттенхэм" бош мураббийи Анже Постекоглу ҳужумчи Тимо Вернернинг янги жамоасида урган дебют голи ҳақида гапирди.
"РБ Лейпциг"дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинган немис футболчиси шанба кунги АПЛ ўйинининг 77-дақиқасида "Кристал Пэлас" дарвозасини ишғол қилди.
Учрашув “шпорлар”нинг 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди ва Вернернинг голи учта голнинг биринчиси бўлди.
"Голлар барча ҳужумкор футболчилар учун муҳим. Бугун у умумий ҳисобда яхши эди. У ҳеч қачон ишонишдан тўхтамади, у тўғри йўлда эди ва Жонсондан ажойиб ассистни кутди", - дея Постекоглунинг сўзларини келтиради BBC.