Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Терзичнинг "Боруссия"даги тақдири хавф остида қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Терзичнинг Дортмунд бошқарувидаги келажаги хавф остида қолиши мумкин.

Германиянинг Sky Sport нашри хабарига кўра, клуб бош директори Ханс-Йахим Вацкенинг Эдин Терзични қўллаб-қувватлаши аста-секин заифлашмоқда. Жамоанинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ёмон ўйинлари раҳбариятнинг эътиборидан четда қолмади, улар вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Хабар қилинишича, "Боруссия" раҳбарияти яқинда "Хоффенхайм" билан ўйинда (2:3) "қора-сариқлар"нинг таркиби энг кучли бўлган деб ҳисобламоқда. Ўйинда Забицер, Брандт, Санчо, Ройс ва Мален иштирок этди. Бироқ жамоанинг ҳужумдаги ўйини клуб раҳбарларига ёқмади.

Тахминларга кўра, дортмундликларнинг бўлажак ўйинлари, хусусан, "Вердер" билан ўйини немис мутахассисининг кейинги тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Дортмундликлар учун келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўл олиш жуда муҳим.

Қайд этилишича, "Унион" билан ўйин муваффақиятсиз якунланганида Терзичнинг аҳволи янада оғирлашиши мумкин эди, бироқ “Боруссия” меҳмонда ғалаба қозона олди (2:0).

Киритилди: 15:49, 03.03.2024.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1662]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик