"Манчестер Сити" ҳужумчиси Фил Фоден жамоасининг АПЛнинг 27-турида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.
"Мақсадим - катта ўйинларда ўйнаш. Бу мен хоҳлаган нарса. Бу мавсумда ҳаммасини исботлайман, шунчаки кўпроқ ишлашим керак. Бу мухлислар учун нимани англатишини тушунаман. "Этиҳад" стадионидаги дерби мен учун катта аҳамиятга эга. Гол уриш яхши, лекин барчаси ғалабага боғлиқ эди" - деди Фоден Sky Sports телеканалида.