Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 1-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 1 март куни ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди. Беш кунлик йиғин давомида терма жамоа учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоаси футзалчилари ўзларининг дастлабки ўйинларини 2 март куни ўтказишади. Шу куни Қозоғистон футзалининг байроқдор жамоаси – «Қайрат» Ўзбекистонга қарши чиқади. Кейинги икки ўртоқлик учрашуви 3ва 4 март кунлари Қозоғистон терма жамоасига қарши ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, бўлажак ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам, Қозоғистон терма жамоаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон терма жамоаси Евро-2014 саралашидан ўрин олган Латвияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган бўлса, Қозоғистон йиғини ўзбекистонликлар учун 29 июнь – 6 июль кунлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги IV Осиё ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини бажаради.

Қозоғистондаги йиғинга жалб этилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров («Локомотив»), Олег Тукмаков («Пахтакор»); Ўйинчилар: Нодир Элибоев («Локомотив»), Константин Свиридов («Локомотив»), Мақсуд Файзуллаев («Максам-Чирчиқ»), Шуҳрат Тожибоев («БТА-Футзал»), Дилшод Ирсалиев («БТА-Футзал»), Олег Холмуҳаммедов («БТА-Футзал»), Ғулом Мамажонов («Бунёдкор»), Даврон Чориев («Локомотив»), Жамолиддин Шарипов («Ардус»), Фарҳод Абдумавлонов («БТА-Футзал»), Артур Юнусов («Локомотив»), Дилшод Раҳматов («Ардус»).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:12, 01.03.2013.
Ўқилди: 4213 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик