"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ўзининг энг муваффақиятли мавсумини ўтказмоқда. 25 ёшли футболчи кечаги АПЛ доирасидаги ўйинда жамоасига “Шеффилд Юнайтед”ни мағлуб этишга ёрдам берди.
Ҳозирда Райс жорий Премьер-лигада 27 учрашувда 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Шу тариқа, ярим ҳимоячи фаолиятида илк бор Англия олий дивизионининг бир ўйинида гол+пас тизимида камида 10 очко тўплади.