Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Байер" Раулни Хаби Алонсога ўринбосар сифатида кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

"Байер" Хаби Алонсога ўринбосар қидирмоқда.

Bild хабарига кўра, "Байер" келажакда клуб қизиқиш билдириши мумкин бўлган 20 дан ортиқ мураббийлар рўйхатини тузган. Улар ҳақида асосий маълумотлар тўпланган - масалан, шартнома муддати, товон пули, ўйин услуби, тил билими.

Қисқа рўйхатга Хаби Алонсонинг вориси сифатида қаралиши мумкин бўлган бешдан ўн нафаргача номзодлар киритилган. "Байер" испанияликнинг "Бавария" ва "Ливерпуль" қизиқишларига қарамай, яна бир мавсум клубда қолишига ишончи комил, бироқ улар ҳамма нарсага тайёр бўлишни хоҳлайди.

Леверкузен клуби "Штутгарт" бош мураббийи Себастьян Хёнес ва "Реал"нинг иккинчи жамоасини бошқараётган Раулга қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, “Байер” спорт директори Саймон Рольфес бир неча ҳафта давомида ҳеч ким билан Алонсонинг эҳтимолий ворислари ҳақида гаплашмаяпти – у ёзда янги мураббий тайинлашни режалаштираётгани ҳақидаги таассурот яратмоқчи эмас. Рольфес Хаби билан ишлашни давом эттирмоқчи.

Киритилди: 05:03, 06.03.2024.
Ўқилди: 962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6537]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2553]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2458]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2122]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2092]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1993]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1920]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1917]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1723]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1659]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик