Бир ой давом этган "Футбол Заковати" танловининг биринчи ўйини ҳам ўз якунига етди. Кеча бўлиб ўтган финал баҳсида 8 нафар иштирокчи ғолиблик учун кураш олиб боришди. Танловнинг илк чемпионлиги эса INYAZ никли мухлисга насиб этди!
Таъкидлаш лозим, финалда берилган қатнашчиларга 30та савол берилди. Уларнинг 15таси Олий лига-2012 совриндорлари — "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ҳақидаги саволлар бўлса, яна 15таси мантиқий саволлардан иборат бўлди. INYAZ Олий лигага оид саволларни яхши билиши маълум бўлди ва ўзи тўплаган 7 баллнинг аксариятини ана шу саволларга жавоб топиш орқали жамғарди.
30та саволдан кейин эса икки иштирокчи FANQQ ва TARALLABEDOD ҳисобида 5тадан очко тўпланди. Мусобақада 2-3-ўринлар эгаларини аниқлаш мақсадида уларга қўшимча савол берилди ва унда TARALLABEDOD ғолиб чиқди. Эътиборли томони, финал ўйини ярмига етганида ҳам TARALLABEDOD очколар бўйича ортда қолиб кетганди. У финалнинг иккинчи ярмини яхши ўтказди ва 2-ўринни қўлга киритди. FANQQ эса 3-ўринни эгаллади.
Финалда барча 8 нафар мухлис иштирок этди. Тўпланган очколарга эътибор беринг.
1. Inyaz - 7
2. Tarallabedod - 6
3. FanQQ - 5
4. Vieri - 3
5. JonesMU - 2
6. Imperator - 1
7. Runiman - 1
8. Eliverpool - 0
Танловнинг гуруҳ босқичини 51 нафар мухлис бошлаб берганди. Уларнинг 16 нафари ярим финалга чиққан бўлса, улардан 8 нафари финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўйинлар давомида 250га яқин саволлар ўйналди. Мусобақада иштирок этган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ғолибликни қўлга киритган INYAZ никли мухлисни эса чемпионлик билан яна бир марта табриклаймиз ва унга сайт раҳбарияти томонидан ажратиладиган соврин топширилишини маълум қиламиз.
"Футбол Заковати"нинг 2-ўйини ва унинг учун саралаш босқичи қачон ўтказилиши эса сайтимиз орқали эълон қилинади.