"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн "Лацио"га қарши (3:0) Чемпионлар лигасининг жавоб учрашувида энг яхши футболчи деб топилди. Ушбу учрашувда англиялик футболчи 2 та гол урди.
'У гол уриш инстинкти билан вазиятни бутунлай ўзгартирди. У доимо диққат марказида бўлиб, ҳужумларни ривожлантириб, шерикларига позициялар очди. Унинг ўйини аъло даражада эди ва бу ўз натижасини берди", - дея қайд этди УЕФА техник кузатувчилар гуруҳи.
Мюнхенликларнинг чорак финалдаги рақиби қуръа натижаларига кўра аниқланади. У 15 март куни бўлиб ўтади.