Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ХХ асрнинг энг яхши клуби “Реал Мадрид” — 122 ёшда!

Баҳо:
+ | -

“Реал Мадрид” бугун ўзининг 122 йиллигини нишонламоқда. 1902 йил 6 март санасида Мадрид футбол клубининг биринчи директорлар кенгаши расман сайланди. Бу дунёдаги энг буюк клубга қўйилган биринчи тамал тоши эди. 122 йил ўтиб, 14 та еврокубокларга эгалик қилган “Реал Мадрид” жаҳон спортида ўз ўрнига эга бўлди. Жамоа ФИФА томонидан 20-асрнинг энг яхши клуби деб эътироф этилган.

“Реал” Мадриддаги университет талабалари жамоаси томонидан яратилган. Улар ўз клубларига Мадрид футбол клуби деб ном берган ва минтақанинг бошқа клублари билан ўйнашни бошлаган.

Клуб 1926 ва 1928 йилларда икки марта Испания Кубогида ғалаба қозонган. 1931 йилда Испания республика бошқарув шаклига ўтди ва у “Реал Мадрид” деб ўзгартирилди.

Жамоа 1956 йилдан 1960 йилгача кетма-кет бешта еврокубокларни қўлга киритиб, дунёнинг энг муваффақиятли клубларидан бирига айланган.

Улар “Оқ иблис” номи билан танилган ва Альфред о Ди Стефано, Ференс Пушкаш ва Раймонд Копа каби футбол афсоналари ўша даврда порлаб чиққан.

1960 ва 1970 йиллар давомида “Реал Мадрид” чемпионликни қўлга киритишда давом этди, жумладан, икки марта Испания Кубоги ва икки марта УЕФА Кубогини жамоа айнан шу даврда қўлга киритган.

Мадрид жамоаси 1980 йилларда Мигел Муньос бош мураббийлигида қайта тикланди ва қисқа даврда беш марта Испания Кубоги ва икки марта УЕФА Кубогини қўлга киритди.

1990 йилларда “Реал Мадрид” Фабио Капелло қўл остида яна шон-шуҳратга қайтди ва беш марта Испания Кубоги ва икки марта еврокубокларни қўлга киритди.

Зинедин Зидан бошқарувида эса клуб 2016 йилдан 2018 йилгача кетма-кет учта Чемпионлар Лигасини қўлга киритиб, янги рекорд ўрнатган. Турнир тарихида ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч бир клуб кетма-кет икки марта ҳам чемпион бўлмаган.

2018 йил “Реал Мадрид” учун ўзгаришлар йили бўлди. Зинедин Зидан бошқарувидаги мавсумдан сўнг Флорентино Перес Хулен Лопетегини бош мураббий этиб тайинлади.

Лопетеги 2018 йилда фаолият олиб борган. Ундан мадридликлар мавсумни Солари бошчилигида тугатган. Ушбу давр мобайнида “Реал Мадрид” ўзининг кублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини учинчи бор қўлга киритди. Бундан ташқари 13 марта УЕФА Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.

2019-2020 йилги мавсумда Зинедин Зидан яна бош мураббий этиб тайинланди. “Реал” мавсумни “Барселона”дан 5 очко ортда қолиб, Ла Лигада 2-ўринда якунлади. Ўша мавсумда “Реал” Испания Суперкубогини қўлга киритди ва УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финалига чиқиб “Манчестер Сити”га мағлуб бўлди.

2020-2021 йилги мавсум “Реал Мадрид” учун янада муваффақиятли бўлди. Жамоа “Барселона” ва “Атлетико Мадрид”ни мағлуб этиб, 34 марта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Мадриднинг “Реал” клуби УЕФА Чемпионлар Лигасининг ярим финалига қадар етиб борган ва у ерда “Челси”га имкониятни бой бериб турнирни якунлаган.

2021-2022 йилги мавсумда “Реал” “Барселона”ни 5 очкога ортда қолдириб, яна Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Қолаверса, “Реал” УЕФА Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борди ва у ерда “Ливерпуль”ни кичик ҳисобда мағлуб этганди.

Мадрид клуби сўнгги мавсумда ҳам Чемпионлар Лигаси бош соврини учун яқин келди, аммо ярим финалда “Манчестер Сити” жамоасига икки учрашув натижасига кўра мағлуб бўлди.

“Реал Мадрид” Ла Лигада “Барселона” клубидан 10 очко ортда қолиб, кумуш медалларни қўлга киритди.

Жамоанинг илк логоси учта ҳарфлар қоришмасидан иборат бўлган. Бу ҳарфлар — C, М, Ф.

Бир оз ўтиб жамоа логотипи ўзгарган. Мадрид шаҳри клубни шаҳар логотипи билан мусобақаларда қатнашишга мажбур қилган.

1908 йилда кетма-кет тўртинчи марта Испания Кубогида ғалаба қозонганидан сўнг, янги сайланган клуб президенти Адолфо Мелендез ташаббуси билан лого ўзгартирилган. Клубнинг бош ҳарфлари шаҳар гербига қўйилиб унга қалқонга белгиси қўшилган.

1920 йил 29 июнда янги президент Педро Параҳес даврида клуб эмблемасига тож қўшилди. Испания қироли Алфонсо XIII Мадрид клубига “қироллик” унвонини берди.

2001 йилда Флорентино Перес қўл остида “Реал Мадрид” тимсоли замонавий қиёфа касб этди. “М” ҳарфи максимал даражада катталаштирилди ва чизиқ бутунлай кўк рангга айланди.

Клуб мухлислари томонидан ижро этиладиган қўшиқ “Ҳала, Мадрид” деб аталади. У ўзбек тилида “Олға, Мадрид” деб таржима қилинади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:56, 06.03.2024.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.