Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси 15 март куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.
Вакилларимиз ушбу йиғин доирасида 19-20 март кунлари Ливия, 26-28 март кунлари эса Қирғиз Республикаси терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган мазкур ўйинлар «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.