“Милан” Европа лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида Чехиянинг “Славия” клубини мағлуб этди.
Миланликлар сафида голлардан бирига англиялик ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик муаллифлик қилди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен доим керакли жойда бўлишга ва гол уришга ҳаракат қиламан. Аммо бугун биз унчалик хурсанд эмасмиз.
Биз каттароқ захира яратишимиз мумкин эди. Бунинг ўрнига улар иккита гол ўтказиб юборишди. Биз яхшироқ ҳимояланган бўлардик", - дея Лофтус-Чикнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Жавоб ўйини бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.