Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Мулоҳаза: Миллионлар ўйини ва мухлислик маданияти

Баҳо:
+ | -

Юртимиз мустақиллика эришгач, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама бақувват этиб вояга етказиш, уларни спортга ошно этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Энг муҳими эса биз спортни фақат ғалаба қозониш маҳсули эмас, балки руҳан камолга эришиш воситаси сифатида қабул қилдик. Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилган бу эзгу чора-тадбирлар ўз натижасини кўрсатмоқда, албатта. Биргина ўзбек футболи эришаётган муваффақиятлар мисолида ҳам фикримиз ўз тасдиғини топади.

Бу жараёнда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2006 йил 1 майда қабул қилинган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қарорларга асосан болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, янги ўқув-машғулот масканлари, сунъий қопламали майдонларни барпо этиш, футбол мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, футбол билан шуғулланувчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, Мустақиллигимизнинг 21 йиллик байрами арафасида қуриб битказилган “Бунёдкор” стадиони бу каби эзгу ишларнинг юксак амалий ифодаси бўлди.

Ушбу янги иншоот билан танишган Президентимиз “Биз жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир ва алломаларнинг авлодларимиз, бой маданиятга, эзгу қадриятларга эга халқмиз. Халқимизнинг ана шундай гўзал фазилатлари мана бундай стадионларда ўтказиладиган футбол учрашувлари, турли спорт мусобақаларида ҳам намоён бўлиши керак. Ким қайси жамоа ёки футбол клубига мухлислик қилишидан қатъи назар унда ўзаро ҳурмат, юксак маданият бўлиши даркор. Бу борада Ўзбекистон Футбол федерацияси, футбол клубларимиз раҳбарлари, мутахассислар футбол мухлислари ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориши лозим. Бир сўз билан айтганда, юртимизда мухлислик маданиятини ҳам энг юқори даражага кўтаришимиз даркор”, дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, мухлислик маданиятининг ўзига яраша масъулияти ва мезонлари мавжуд. Бу масала бугунги кунда, айниқса, футбол атрофида долзарблигича қолмоқда. Боиси, дунё миқёсида футбол ривожлангани сайин у билан бирга турли хунук одатлар ҳам одимлаб келмоқда.

Очиғини айтганда, инсон тасаввур олами кенг ва мураккаб: у хаёл суради, фикрлайди, мулоҳаза юритади. Бу жараёнда янги мушоҳадалар шакллана боради. Аслида киши тасаввурини ўзгартириш учун кўп вақт керак, баъзан эса бир оний воқеа кифоя. Масалан, битта чиройли гол. Агар миллионлар ўйинига қизиқсангиз, таъкидлаб қўяйлик: футбол — ҳам спорт, ҳам санъат. Шу боис, футбол теварагидаги баҳслар, мунозара ва муҳокамалар, таклиф, эътироф, таскин ҳамда истаклар асло сусаймайди. Бинобарин, футбол ер юзидаги аксарият одамлар учун энг қизиқарли ўйин, энг кўнгилочар томошага айланиб улгурди. Энди одам авлодлари тўртбурчак майдонда тўпнинг шунчаки юмалашини кўриш учун эмас, балки ҳавода ва ерда шиддату гўзаллик касб этаётган тўп ва оёқлар фалсафасини, ўйинчиларнинг юз ифодасию, табассум ва афсусларини, хуллас, ҳиссиётларини кўриш, англаш учун мусобақаларга келадиган бўлдилар. Чунки инсон табиати азалдан ҳиссиётларга, ифодаларга ўч бўлган. Футболни эса бемалол ҳиссиёт ва ифодалар ўйини дейиш мумкин.

Кейинги йилларда футболнинг катта бизнесга айланиб бораётгани ҳам маълум — ҳеч кимга сир эмас. Айтайлик, бугун қайси ўйинчининг баҳоси қанча эканлиги ҳақидаги баҳслар одат тусига кирган. “Энг қиммат ўйинчи”, “Энг бой футбол клуби”, “Энг бой футболчи” каби терминлар пайдо бўлдики, улар атрофидаги моддиятга мойил мақсадлар урчиши баробарида спортга, инсон қадр-қимматига путур етказадиган ҳолатлар юзага келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ана шундай манзаралардан бири футбол фанатлари билан гавдаланади.

“Фанат” сўзи лотинчада “кўр-кўрона ишонувчи”, “асабий” деган маъноларни билдиради. Маълумки, моҳияти англанмай қилинган хатти-ҳаракат интиҳоси ҳар гал нохуш тугайди. Асабийлик эса шундай бошланади. Бугунги дунё футбол “фанат”ларини ҳам шу ҳолат ё тоифага менгзаш мумкинмикин? Ўхшаши йўқ оҳанг ва сандироқ қўшиқ сўзларига жазавага тушаётган “санъат шайдолари”ни кўп кузатгансиз. Хорижий юртлар, айниқса, Европа стадионларидаги “фанатлар” ҳам улардан ўтса ўтадики, асло қолишмайди. Баъзилари яланғоч баданидаги турфа ёзув ва беўхшов татуировкаларни, бачкана безак ва тақинчоқларини шақирлатиб жунбушга тушади. Уларнинг асл мақсади нима экан, деган саволомуз ўй туғилади. Бу футболга муҳаббатми ё ўзаро тотувликка, ҳам спорт, ҳам санъатга айланган футбол жозибасига путур етказиш, турли низолар келтириб чиқариш мақсадида атай ўйланган усулми? Эҳтимол, бу бугун дунё бўйлаб шахдам одимлаётган “оммавий маданият”нинг мухлислик ниқоби остидаги ёлғон кўринишидир?

Дарвоқе, мухлис ким ўзи? “Мухлис” сўзи — “ихлос қўйган”, “ишонган” деган маъноларни англатади. Ҳақиқий мухлис юксак маданият соҳиби бўлиб, айтайлик, севимли жамоасининг ғалабасини ҳам, мағлубиятини ҳам муносиб қабул қилади. У жазавага тушиб, бошини трибуналарга урмайди, унинг стадион ўриндиғида мавжудлигидан футболчиларнинг кўнгли хира тортмайди, хавотирга тушмайди. Аксинча, футболчи тўп сурар экан, ўз мухлисини кўриб руҳи кўтарилади, вужудида ғалабага иштиёқ ортади, ортида Ватани, халқи борлигини ҳис этади. Шундай дамларда, албатта, ғалаба мухлис томонда бўлади.

Албатта, халқимизда мухлислик маданияти юқори шаклланган. Шундай экан, биз ҳақиқий миллий менталитетимизга хос мухлислик маданияти билан севимли жамоамизни қўллаб-қувватламоғимиз зарур. Зеро, айни шу каби маданият орқали ҳам бизни дунё танийди. Фақат бизгагина хос олийжаноблик, вазминлик ва мушоҳадакорлик, донишмандлик каби хислатларимизни спортда, хусусан, футболда ҳам қўлласак нур устига аъло нурдир.

Мамлакатимизда футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида мухлислар жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига риоя этишлари, хусусан, спорт иншоотининг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари, бошқа жамоаларнинг мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлмасликлари, атрофдагиларга хавф соладиган ҳаракатларни содир этмасликлари, шубҳали предметлар ва буюмларни кўрганда зудлик билан спорт иншооти маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига хабар беришлари, давлат рамзларига, шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, клублар ва жамоаларнинг рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари”да ҳам ўз аксини топган.

Дарвоқе, юртимизда 2013 йилги футбол мавсумига старт берилди. Ҳали бизда мавсум бошланмасиданоқ Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичларида баҳсга киришган “Пахтакор” ва “Бунёдкор” футбол клубларимиз дастлабки учрашувларда ғалабага эришиб, барча мухлисларимизни қувонтиришди.Демак, йил давомида ҳали мухлисларимизнинг ғалабали ҳайқириқлари янграйдиган онлари кўп бўлади.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтайлик, мамлакатимизда футбол мухлислари учун барча қулайликлар муҳайё. Шаҳару қишлоқларимизда қурилаётган муҳташам спорт иншоотлари, футбол стадионларида томошабин-мухлислар учун энг қулай шароитлар яратилган. Эндиликдаги вазифа эса футбол клублари ва мухлислар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, стадионларда мухлислик маданияти тартиб-қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, айни шу мақсад йўлида ёш ва баркамол авлодимизни ватанпарварлик, бағрикенглик, жўмардлик, вазминлик руҳида тарбиялаш барчамизнинг бурчимиздир. Биз яхши биламиз — бобокалонларимиз дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган, ҳар бир хатти-ҳаракатлари замирида доимо фалсафийлик акс этган, илму маърифатли кишилар бўлган. Ҳаммамиз шуни ҳис этсак, шунга интилсак доимо тараққиётга, мудом ғалабага эришамиз.

Улуғбек АСРОРОВ, “Туркистон-пресс”

Манба: www.turkistonpress.uz
Киритилди: 10:04, 04.03.2013.
Ўқилди: 6024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.