Пеп Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйинда (1:1) юзага келган қийинчиликларни айтиб ўтди.
“Биз ўйинни жуда яхши бошладик, аммо рақибларимиз ажойиб жамоа эканлигини тан олиш керак.
Бизнинг кўп вазиятларимиз бор эди ва улар ҳам шундай имкониятларга эга бўлди. Уларга қарши ўйнаш осон эмас.
Биринчи бўлимда ташаббус бизда эди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик. Пенальтидан кейин қийноқлар бошланди. Учрашув томошабинлар учун яхши ўтди.
"Энфилд"да ўйнаш қанчалик қийинлигини биламан. "Этиҳад"да ҳам қийин, "Ливерпуль" у ерда 8 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Иккала жамоа ҳам ҳақиқий жангчиларга эга эканлигини исботлади", - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи Sky Sports нашрига берган интервьюсида.