"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳақида гапирди.
“Лаутаро жаҳон даражасидаги футболчи. У Европанинг энг яхшиларидан бири. У буни нафақат "Интер"да, балки Аргентина терма жамоасида ҳам исботлади", - дея Симеоненинг сўзларини келтиради Calciomercato.
2023/24 йилги мавсумда аргентиналик ҳужумчи барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 26 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.