"Брентфорд" футболчилари "Арсенал"га қарши ўйинда ҳакамлик қилишдан норози бўлишди, деб ёзади Mirror нашри.
Эслатиб ўтамиз, Артета шогирдлари Кай Хаверцнинг голи эвазига "асаларилар"га қарши ўйинда ғалабани қўлга киритишди.
Айнан немис футболчининг майдондан четлатилмагани "Брентфорд" футболчиларининг трибунада бош ҳакам билан тўқнаш келишларига сабаб бўлди.
Уларнинг фикрича, Хаверц симуляция учун 62-дақиқада четлатилиши керак эди. Футболчилар ҳакамнинг хатти-ҳаракатларини алдаш ва шармандалик деб аташган.
Нашрнинг қайд этишича, "Брентфорд" футболчилари хатти-ҳаракатлари учун жазоланмайди, чунки Хаверц билан бўлган воқеа протоколга ҳам киритилмаган.