Жозе Моуриньо "Рома"дан ишдан бўшатилди ва у янги клуб излаётганини айтди, шунинг учун Туркиянинг "Фенербахче" клуби унинг учун вариант сифатида пайдо бўлди.
Олдинроқ "Ньюкасл Юнайтед", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" Жозени Премьер-лигага қайтариш учун унга таклиф билан чиққанди.
Calciomercato.it'нинг таъкидлашича, "Фенербахче" у бўйича боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда ва агар бу мавсумда "Галатасарой" асосий рақибини ҳар томонлама мағлуб эта олмаса, Моуриньога шартнома таклиф қилиши мумкин.