"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида "Наполи" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Учрашувда каталонияликлар умумий 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Бугунги учрашувда голларга Фермин Лопес, Жоау Канселу ва Роберт Левандовски муаллифлик қилишди.
“Мен жамоа билан фахрланаман. Биз ажойиб ўйин ўтказдик ва вазиятни назорат қилдик.
Мавсум сўнгида жамоадан кетишимни эълон қилишим жамоадаги босимни енгиллаштиради, десам, одамлар ишонмади, энди нимани кўряпмиз? Биз Чемпионлар лигасининг чорак финалида, Европанинг кучли саккизталиги қаторидамиз. Бугун биз турнир даражасига мос эканимизни кўрсатдик", - дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universal.