«Борнмут» бу борада бешинчи жамоага айланди - ва 20 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи бўлиб - учта гол ортда қолиб, Премьер-лига ўйинида ғалаба қозонган клуб бўлди.
Ҳафта бошида ўтказилган баҳсда «Борнмут» дастлаб «Лутон»дан 3 то қабул қилиб олди. Иккинчи таймда эса «гилослар» рақиб дарвозасига 4 бор йўл топиб, камбек амалга оширишга муваффақ бўлди.
Ушбу камбекдан сўнг биз, АПЛ тарихида 3 та гол фарқини йўққа чиқаришга муваффақ бўлган жамоалар ҳақида тўхалиб ўтишга қарор қилдик.
Эслатма: бу ерда биз фақат ғалабалар ҳақида гапирамиз. "Нюкасл Юнайтед" 2010 йилда «Арсенал»га қарши 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаган - бу Прьемер-лига тарихида тўртта гол фақрини йўққа чиқарган ягона клуб. Аммо бу дуранг, ғалаба эмас.
"Лидс Юнайтед" 4-3 "Дерби Каунти" - 1997 йил ноябрь
"Лидс Юнайтед" 1997 йил ноябрида ўз уйида «Дерби»га қарши ўйинда учта голга ортда қола туриб, якунда ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлди.
Жорж Грем давридаги «Лидс»нинг олдинги натижалари ёмонроқ ва ўйинлар зерикарли бўишини ҳисобга олиб, жамоанинг 3 та голни йўққа чиқаргани афсонавий бўлиб қолди.
Дин Старрижнинг иккита голи ва Алхоса Асановичнинг пенальтиси «Дерби»ни ҳисобда олиб чиқди, аммо «Лидс» Род Уоллес ва Гарри Кюеллнинг голлари билан тезда жавоб қайтарди ва танаффусда ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.
Мезбонлар иккинчи бўлимда устунлик қилишди, аммо улар сабрли бўлишга мажбур бўлишди ва охир-оқибат 82-дақиқада Жимми Флойд Хасселбаинкнинг нуқтадан зарбаси орқали ҳисобни тенглаштиришди. Худди «Дерби» бир очкони ушлаб тургандек туюлганди, Ли Боуернинг қўшиб берилган дақиқаларда «момақалдироқдек» зарбаси Элланд Роуд қўриқлаётган дарвозасини ишғол қилди.
"Вест Хем" 3-4 «Уимблдон» - 1998 йил сентябрь
“Вест Хем” 14 дақиқадан сўнг Жон Хартсон ва Ян Райт «Уимблдон» устидан икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб кетишганида, улар крикет ҳисобига кетаётгандек туюлди. Ўйин тугашига ярим соат қолганида Райтнинг иккинчи голи уч очкони нақд қилиб қўйгандек эди, аммо Маркус Гейл бир зумда жавоб қайтарди ва «Дон»ларга озроқ бўлсада имконият берди.
Гарри Реднаппнинг «болғачилари» иккинчи бўлимда таслим бўлишди, чунки Жейсон Эуэлл, Гейл ва ўринбосар Эфан Экокунинг голлари Жо Киннер қўл остида машҳур ғалабани якунлади.
«Тоттенхем» 3-5 "Манчестер Юнайтед" - 2001 йил сентябрь
Сер Алекс Фергюсон ўзининг автобиографиясида Дин Ричардс, Лес Фердинанд ва Кристиан Зиежлар «шпорлар»ни асосий таймда олдинга олиб чиқишганидан сўнг: "Улар кийиниш хонасига кириб, учта гол ўтказиб юборилганда ҳам, футболчилар камбекка тайёр эдилар", деб эслайди.
Энди Коул иккинчи бўлимда меҳмонларнинг бешта голли ажойиб шов-шувига сабаб бўлди, ундан кейин Лоран Блан, Руд ван Нистелрой, Девид Бекхем ва Хуан Себастян Веронлар гол муаллифига айланишди. Никки Батт ўрнига супер субъектив Олье Гуннар Сулшер «Юнайтед»нинг тўртинчи ва бешинчи голларига ассистентлик қилди.
«Вулерхепмтон» 4-3 «Лестер» - 2003 йил октябрь
2003 йил кузида «Молинеукс»да бўлиб ўтган триллерда «Бўрилар» ҳам, «Лестер» ҳам нега ўзларининг бемаъни ҳимояланишлари билан жадвалнинг энг юқоридалиги билан ажралиб турган.
«Лестер» ярим ҳимоячилари Лес Фердинаннинг икки голи ҳамда Рикардо Шимекани бир голи эвазига таймни «тулкилар» ғалаба билан якунлади. Аммо «бўрилар» танаффусдан керакли кўрсатмалар олиб майдонга қайтди, Колин Кемерон дубл қайд этди, Алекс Ре 68-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Фахрий Денис Ирвин "Манчестер Юнайтед" «Тоттенхем»га 3 та гол урганида Фергюсон томонидан кучли деб тан олинмаган эди, аммо бу ерда у тўртта голли камбекда муҳим роль ўйнади ва 86-дақиқада Анри Камаранинг голига ассистентлик қилди.
2003-04 йилги мавсум якунида иккала томон ҳам «Лид»с билан бир қаторда қуйи лигага тушиб кетишди.
«Борнмут» 4-3 «Лутон» - 2024 йил март
Андони Ираола қўл остидаги «Борнмут» жамоаси иккинчи ярмида «Ҳаттерс» дарвозасига тўртта гол урган ҳолда Премер-лиганинг йигирма йил ичида энг катта ғалабасига эришди.
Иқтидорли ҳужумчи Доминик Соланке иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида «Борнмут»ни яна баҳсга қайтарди, марказий ҳимоячи Илия Забарний боши билан иккинчи голни урди ва Антуан Семенё ўзгача дубль билан ўйинни якунлади.
"Биз иккинчи бўлим бошида вазиятни ўзгартиришимиз керак эди, Дом [Соланке] томонидан киритилган биринчи гол муҳим эди", деди Ираола BBC'га.