Хави "Атлетико" билан ўйиннинг 1-бўлими охирида ҳакам билан баҳслашгани учун майдондан четлатилди.
Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган ўйиннинг 41-дақиқасида "Барселона" бош мураббийи бош ҳакам Хосе Мария Санчес Мартинес Роберт Левандовскини орқадан туртиб юборгани учун Аксел Витцелни жазоламаганидан норози бўлиб, огоҳлантириш олди. Ҳакам билан баҳслашишда давом этган Хави 42-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди.