Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Аллегри - журналистларга: "Агар сиз менга ақллироқ савол берсангиз, мен сизга ақллироқ жавоб бераман"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 29-туридан ўрин олган "Женоа"га (0:0) қарши ўйиндаги дуранг натижасига изоҳ берди.

"Биз жадвалда учинчи ўриндамиз. Мураббий бўлиш қандай эканлигини биласизми? Мен журналист бўлиш қандай эканини билмайман. Мен жамоатчилик нима деганига эргашмайман, жамоага тўғри келадиган нарсани қиламан. Мен журналистга ўз ишини қандай қилиш кераклигини айтмайман, шунинг учун меникини қандай қилишни айтманг.

Саккиз турда қандай қилиб етти очко олдик? 19 турда қандай қилиб 46 очко тўпладик? Агар сиз менга ақллироқ савол берсангиз, мен сизга ақллироқ жавоб бераман. "Ювентус"да ишлаётган мураббий сифатида мен эришмоқчи бўлган мақсадим бор. Ҳозир натижа йўқлигидан хафаман, лекин ҳамма хато қилади. Мен ўз танловимни жамоа манфаати учун қиламан. Мен ҳеч қачон жамоатчилик фикрига эргашмаганман.

Балки учта ҳужумчи ишлатмаганим учун хато қилгандирман ёки тўғридир. Мен шунчаки биламанки, менинг вазифам жамоани кучли тўртликка киритишдир ва биз бу йўлдамиз. Мен бугун йигитларнинг қилган ишларидан мамнунман ва бу кейинги тўққизта ўйин учун яхши бошланиш нуқтаси", - деди Аллегри Football Italia билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" сўнгги саккизта ўйинда фақат битта ғалабага эришган.

Киритилди: 11:11, 18.03.2024.
Ўқилди: 1621 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.