"Вест Хэм"да ижара асосида ўйнаётган "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипс ёзда Манчестер клубига қайтади, деб хабар беради Givemesports.
Манбага кўра, Лондон клуби 28 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашдан бош тортган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, ижара "Вест Хэм"га 7 миллион еврога тушган. Жорий мавсумда Филлипс "болғачилар" сафида 8 та ўйинда майдонга тушди.