"Лестер" молиявий қоидаларни бузганликда айбланган, деб хабар беради Sky Sports.
Манба таъкидлаганидек, Премьер-лига расмий баёнотида айтилишича, айни пайтда мустақил комиссия бу масалани ўрганмоқда. Қоидабузарлик 2022/23 йилги мавсумда содир бўлди, шундан сўнг "Лестер" Чемпионшипга тушиб кетди.
Клуб молиявий ҳисоботларни март ойида эълон қилиши керак. Тахминларга кўра, "Лестер"нинг сўнгги уч йилдаги йўқотишлари 105 миллион фунтни ташкил қилиши мумкин. Шундан сўнг, "Лестер" бўйича мустақил комиссиянинг якуний қарори Премьер-лига сайтида эълон қилинади. Агар "тулкилар" молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилса, жамоа кейинги мавсумда очколардан маҳрум қилиниши мумкин. Шартлардан бири унинг Премьер-лигага қайтиши.
18 март куни Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларни бузгани учун "Ноттингем"ни 4 очколик жаримага тортишга қарор қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.