2010 йилда "Интер" треблга эришган эди. Клуб ўз мамлакати чемпионлигини, Италия кубогини қўлга киритди ва ўша йилнинг 22 май куни Чемпионлар лигаси финалида "Бавария"ни мағлуб этди.
Ўша учрашувдаги ҳар иккала гол аргентиналик ҳужумчи Диего Милито томонидан киритилди. У ўша кунни ҳамон ҳаяжон билан эслайди.
"Деярли 14 йил ўтган бўлса ҳам, мен ўша куннинг аҳамиятини ва ҳиссиётини ҳис қиляпман. Мен иккита гол урдим, аммо орқамда ақлбовар қилмайдиган жамоа бор эди, уларсиз мен ҳеч нарса қилолмасдим", - дея Милитонинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.