Кириш Регистрация

Саутгейт "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлари ҳақида: "Бу мутлақо ҳурматсизлик"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб қайтарди ва айни дамда у фақат терма жамоа билан ишлаш ҳақида ўйлаётганини айтди.

ОАВнинг таъкидлашича, "Манчестер Юнайтед"нинг янги ҳаммуаллифи сэр Жим Рэтклифф Эрик тен Хаг ўрнига Саутгейтни устувор вазифа деб ҳисобламоқда.

"Икки жиҳат бор. Мен Англия терма жамоаси мураббийиман ва ягона ишим – Европа чемпионати. Унгача бизни бу ҳафтада иккита муҳим ўйин кутмоқда (Бразилия ва Бельгия билан - муаллиф). Иккинчидан, "Манчестер Юнайтед"да мураббий бор ва менимча, мураббийнинг ўрни ҳақида ҳар қандай тахминлар борлиги мутлақо ҳурматсизлик", - деди Саутгейт Goal билан суҳбатда.

Англия терма жамоаси билан шартномаси 2024 йилнинг декабрида тугайдиган Саутгейт Евро-2024 дан кейин ҳеч қандай музокара ўтказмаслигини айтди.

"Менинг асосий эътиборим Европа чемпионатига қаратилган. Агар турнир олдидан бирор нарса қилганимизда, ҳамма: "Нега Евродан олдин шартнома имзолаяпсиз?” дейишарди. Турнир олдидан ҳеч ким билан музокара ўтказмоқчи эмасман ва бундай қилганим ҳам йўқ. Мен бу лавозимда саккиз йилдан бери ишлайман. Мен бу ишда бўлганимда ҳеч ким билан музокаралар ўтказмаган бўлардим" - деди Саутгейт.

Киритилди: 13:05, 23.03.2024.
Ўқилди: 1722 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик