Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Германия билан сўнгги ўртоқлик учрашувидаги (0:2) жамоасининг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги кунда немислар таклиф қилган ўйиннинг юқори савиясига дош беролмаганимиз аниқ. Буни қабул қилишимиз учун чорак соат вақтимиз кетди.
Биз тажовузкорлик нуқтайи назаридан ёмонроқ ҳаракат қилдик ва бирдамлик йўқ эди. Бунинг учун биринчи навбатда мен жавобгарман", - дея Дешамнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда биринчи дақиқадаёқ германиялик ярим ҳимоячи Флориан Вирц ҳисобни очди.
Учрашувнинг 49-дақиқасида ҳужумчи Кай Хаверц гол урди.