"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг молиявий аҳволини керакли футболчиларни сотиб яхшиламаслигини айтди.
"Бизга Ламин Ямал каби футболчи учун 200 миллион евро таклиф қилишди ва биз рад жавобини бердик. Чунки биз унинг иқтидорига ишонамиз ва уни сотишга ҳожат йўқ.
Биз иқтисодий тикланиш жараёнидамиз ва мен туннел охиридаги ёруғликни аллақачон кўряпман. Бальде, Фермин Лопес, Гави, Педри, де Йонг, Араухо бўйича таклифларимиз бор эди...
Лекин биз уларни сотмоқчи эмасмиз. Биз бу футболчилардан 1 миллиард евро даромад олишимиз мумкин эди", - дея Лапортанинг сўзларини келтирмоқда Испаниянинг Sport нашри.