Ёзги трансфер ойнаси яқинлашиб қолди ва клублар аллақачон маълум позицияларни мустаҳкамлаш режаларини ишлаб чиқишмоқда. Tuttosport хабарига кўра, ҳимоя чизиғида ҳаракат қила оладиган "Торино"нинг қанот ярим ҳимоячиси Рауль Белланова ёзда Англияга кетиши мумкин.
Манбага кўра, 23 ёшли Беллановага "Манчестер Юнайтед", "Астон Вилла" ва "Вест Хэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Торино" футболчининг трансфери учун тахминан 25 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.
2023/2024 йилги мавсумда Рауль Белланова 30 та ўйинда битта гол ва бешта голли узатмани амалга оширган.