Алексис Санчес, Марко Арнаутович ва Хоакин Корреа ёзда “Интер”ни тарк этиши мумкин.
“Интер” ёзда икки ҳужумчини сотиб олишни режалаштирмоқда – “Порту”дан Меҳди Тареми ва “Женоа”дан Алберт Гудмундссон.
Янги келганларга жой бўшатиш учун "нерадзуррилар" ҳужумкор ўйинчилардан халос бўлишни режалаштирмоқда. Лаутаро Мартинес ва Маркус Тюрамга дахл қилиб бўлмайди.
La Gazetta dello Sport хабарига кўра, Алексис Санчес, Марко Арнаутович ва Хоакин Корреанинг келажаги сўроқ остида.