Кевин Дзероли ўзининг агенти Рафаэла Пимента билан гаплашиб олди ва ўз келажаги борасида бир қарорга келди.
У "Милан" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолашга тайёр.
19 ёшли италиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда ёшлар жамоасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
2028 йилгача мўлжалланган келишувга эришилади ва 19 ёшли футболчи энди "россонерилар" билан янги шартномани қоғозга туширишга тайёр.