29 март тонгида АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
DAZN томонидан ўтказилаётган ушбу оқшомнинг иккинчи асосий жангида супер енгил вазн тоифасида IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуэртасга қарши рингга чиқди.
Ушбу жангда Шоҳжаҳон Эргашев рақибини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратишга эришди.
Хуан Хуэртас фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган эди. Ғалабаларининг 13 тасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган.
У бугун Шоҳжаҳон Эргашевдан фаолиятидаги бешинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.