"Манчестер Юнайтед" "Реал" ҳужумчиси Хоселуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" вакиллари Мадридда бўлган ва ҳужумчи билан боғлиқ вазият билан қизиққан.
Бироқ, Хоселунинг ўзи "Лос-Бланкос" лагерида қолишни афзал кўради. Хабар қилинишича, инглиз клуби мутахассислари Хёйлундга захира вариантини қидирмоқда.