Кириш Регистрация

Ўзбекистонлик сурдо таэквондочилар жаҳонда иккинчи бўлишди

Баҳо:
+ | -

Бишкекда таэквондо бўйича эшитиш қобилияти заиф спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада ўзбекистонликлар 8 та медални қўлга киритди.

Эркаклар терма жамоаси икки олтин, битта кумуш ва икки бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда жаҳонда иккинчи ўринни қўлга киритди. Эркаклар ўртасида медал жамғариш бўйича Жанубий Корея давлати биринчи ўринни эгаллади. Қўшни Қозоғистон давлати бу борада учинчи бўлди.

Шоҳруз Абдураҳмонов ва Муҳаммад Усмонов ўз вазн тоифасида тенгсиз бўлиб, олтин медални қўлга киритди. Ҳожиакбар Ҳокимов кумуш медал билан тақдирланган бўлса, Анвар Холбоев ва Ҳожиакбар Саидмуродов бронза медали билан мусобақани якунлади.

Аёллар ўртасида 46 килограммгача бўлган вазнда Тожибоева тенгсизлигини исботлаб, олтин медални қўлга киритди. Ҳайитбоева Асал ҳудди шу вазнда бронза медали соҳибаси бўлди. 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида Нуриддинова Шаҳризода бронза медалини қўлга киритди.

— 62 кг вазнда кураш олиб борган Эшмирзаева Гўзалга бир оз омад етишмади ва у жаҳон чемпионатида бешинчи ўринни қўлга киритди.

Ушбу Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 16 спортчи билан иштирок этди. 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:06, 30.03.2024.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.