«Барселона» футболчиси Даниэль Алвес бугун бўлиб ўтадиган «Милан»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Агар ўз даражамизда ўйнасак, кейинги босқичга чиқишимиз учун яхши имконият бўлади. Бизда жуда ажойиб футболчилар тўп тепишади. Шунинг учун финал ҳуштагига қадар ҳаммаси ҳал бўлган дея олмайман, ҳали ҳаммаси олдинда. Биз ўзимизга ва жамоамизга ишонамиз.
Биз ўзимизда ўйнаймиз ва ҳамма биздан ғалаба кутади. Футболчиларимиз кучли ва «Милан» «Камп Ноу»дан хурсанд бўлмай қайтиши ҳам мумкин. Агар ўз ритмимизга тушиб олсак, кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятлар бўлади. Агар бундай бўлмаса, тушиб кетамиз»,- дейди Алвес.