"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Фиорентина" устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейин ўз келажаги ҳақида гапирди.
“Милан"ни қандай севмаслик мумкин? Бу топ-клуб сизга бор кучингизни бериш имкониятини беради, бу ердаги мухлислар ақл бовар қилмайди.
Менда заррача шубҳа йўқ эди - шунчаки "Милан"ни тарк эта олмайсиз. Биламан, биз амбициямиз, клубимиз ҳар доим совринларга ишонади. Бу ерда мен жуда хурсандман ва Президентимизнинг сўзларидан мамнунман. Клубдаги барча билан, жумладан Златан Ибраҳимович билан ҳам яхши муносабатдаман. Мен бу мавсумни иложи борича яхши якунламоқчиман”, - деди Пиоли Sky Sports нашрига берган интервьюсида.