Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Бугун "Ман Сити" камтарона таркибда бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Премьер-лигада мавсумнинг муҳим ўйинларидан бирида бугун "Манчестер Сити" ва Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўзаро куч синашади. 

Қуйида ушбу учрашув учун жамоаларнинг бошланғич таркибларини тахмин қилишга ҳаракат қиламиз.

"Манчестер Сити": Ортега, Гвардиол, Аке, Диас, Серхио Гомес, Ковачич, Родри, Доку, Льюис, Фоден, Бобб.

 

"Арсенал": Райя, Кивиор, дос Сантос, Салиба, Уайт, Райс, Жоржиньо, Эдегор, Троссард, Ҳаверц, Сака.

 

“Манчестер Сити”нинг бир қанча футболчилари терма жамоалардаги йиғин пайтида жароҳат олишган. Булар Кайл Уокер, Жон Стоунс, Мануэль Аканжи, Бернардо Силва, Рубен Диаш ва Эрлинг Холанддир. Бундан ташқари, Луис Матейснинг жароҳати ҳақида ҳам хабарлар бор. Балки улардан бири "Арсенал"га қарши ўйнаши мумкин. Кевин де Брюйненинг ўйиндаги иштироки ҳам сўроқ остида. Жек Грилишнинг эски жароҳати бор. Дарвозабон Эдерсон касалхонада.

 

«Арсенал»га келсак, Букайо Сака эҳтиёт чораси сифатида Англия терма жамоаси базасини олдиндан тарк этган. Габриэль Мартинеллининг бўлажак ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида. Томас Парти жароҳатини фориғ бўлган кўринади. "Манчестер Сити" 3 апрель куни Чемпионлар лигаси доирасида "Реал"га қарши ўйнайди ва мадридликларни "Арсенал"га қарши баҳс олдидан юзага келган кўп сонли кадрлар муаммоси билан чалғитиши ҳам мумкин.

 

Ўтказилган 28 ўйин натижасига кўра, “Арсенал” 64 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Учинчи ўриндаги “Манчестер Сити” эса худди шундай учрашувлардан сўнг 63 очкога эга. "Арсенал"да захира ўйини мавжуд. "Ливерпуль" 30-тур ўйинини "Брайтон" билан улардан олдинроқ ўтказади. Бугун, 31-март куни 20:30да “Манчестер Сити” – “Арсенал” учрашуви старт олади.

Киритилди: 13:58, 31.03.2024.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.