"Сеул" клуби бош мураббийи Ким Ки Донг ўз жамоаси футболчиси Жесси Лингарднинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бир неча дақиқа югура олмайдиган ўйинчини футболчи деб ҳисобламайман. Агар сиз номлар билан футбол ўйнамоқчи бўлсангиз, истеъфодаги футболчиларни олганингиз маъқул эмасми?" – деди мутахассис.
Аввалроқ, англиялик футболчи Жанубий Корея клуби билан икки йиллик шартнома имзолаганди. Ярим ҳимоячи бор-йўғи учта учрашув ўтказиб, самарали ҳаракатлар амалга оширмади.