"Реал Мадрид"нинг Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш қарори турли фикрларни келтириб чиқаришда давом этмоқда.
Хоҳ спорт нуқтайи назаридан, хоҳ майдондан ташқаридаги характерда бўлсин, франциялик футболчи ҳақида кўп гапирилади.
Шу нуқтайи назардан, Франция МТЖнинг собиқ футболчиси Жоан Мику Мбаппени танқид қилди.
Мику "Реал Мадрид" Мбаппенинг характерига ўз муносабатини билдиришини хоҳлайди ва агар у президент бўлганида, қарор қабул қилишдан олдин жуда эҳтиёткор бўлишини айтди.
"Уни қўлга киритмоқчи бўлган жамоа яхшилаб ўйлаб кўриши керак. "Реал" ҳақиқатан ҳам унинг характери ҳақида Мбаппега савол бермайдими? Агар мен президент бўлганимда, унга шартномадан олдин шу саволни берган бўлардим", — дея қўшимча қилди у.