"Ювентус" Глейсон Бремер ўрнига учта номзодни кўриб чиқмоқда.
Calciomercato хабарига кўра, туринликлар ҳимоячининг кетиш эҳтимоли анча юқори эканлигини тушунишади. Агар "МЮ" жамоаси 60-70 миллион евро таклиф қилса, бразилиялик футболчи сотилиши мумкин.
Туринликлар "Милан" даъвогарлик қилаётган "Вольфсбург"дан Максенс Лакруа учун курашга қўшилди.
Яна бир вариант - "Спортинг"дан Усмон Диоманде. Унга Премьер-лига жамоаларидан қизиқиш бўлгани учун уни сотиб олиш қийин бўлади. Ивуарлик футболчи 40 миллион еврога тушади.
"Ювентус" шунингдек, "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин бўлган Марио Эрмосога ҳам қизиқмоқда. Трансфер борасида бир қанча муҳим қадамлар аллақачон қўйилган. Бироқ, "Интер" ҳам испанияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи.