Германия терма жамоаси раҳбарияти Юлиан Нагельсманни бош мураббий сифатида сақлаб қолишга қарор қилган. Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, "Бундестим" мутахассисга ЖЧ-2026 якунига қадар амал қиладиган янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Нагельсманнинг Германия терма жамоаси билан амалдаги шартномаси шу ёзда, уйдаги Европа чемпионати якунида тугайди. Агар Юлиан клуб футболига қайтишдан бош тортса, у яна бир неча йил терма жамоада қолиши мумкин.
Аввалроқ, Нагельсманнинг қайтишига "Бавария" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.