"Барселона" раҳбарияти бош мураббий Хави Эрнандес бўйича режалари борасида турлича фикрда.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис мавсум якунида жамоани тарк этишини январь ойида эълон қилган эди, аммо клуб ҳали ҳам мураббий фикрини ўзгартиришига умид қилмоқда.
Sport нашри хабарига кўра, "Барселона"да баъзилар Хавининг кетишини исташмоқда. Уларнинг фикрича, клубга халқаро тажрибага эга янги одам керак. Бироқ, барча қарорларни Хавининг асосий тарафдори бўлган президент Жоан Лапорта қабул қилади. "Барселона" айни дамда Испания чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда ва тез орада Чемпионлар лигасининг чорак финалида "ПСЖ" билан ўйнайди.