Боксга ихтисослашган Boxrec.com сайти дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтингини эълон қилди.
Рейтингда биринчи ўринни (вазн тоифасидан қатъий назар) ўзбекистонлик жангчи Ҳасанбой Дўстматов эгаллади. Иккинчи ўринда россиялик Габил Мамедов. Рейтингнинг тўртинчи поғонасида яна бир ўзбекистонлик боксчи Руслан Абдуллаев ўрин олган. Кучли ўнталикда Қозоғистоннинг икки нафар спортчиси бор: Сакен Бибосинов – 5-ўрин ва Асланбек Шимбергенов – 9-ўрин.
Дунёнинг энг яхши 10 та ҳаваскор боксчиси:
1. Ҳасанбой Дўстматов (Ўзбекистон)
2. Габил Мамедов (Россия)
3. Софиан Умиа (Франция)
4. Руслан Абдуллаэв (Ўзбекистон)
5. Сакен Бибосинов (Қозоғистон)
6. Жамол Харви (АҚШ)
7. Всеволод Шумков (Россия)
8. Муслим Гаджимагомедов (Россия)
9. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
10. Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон).