Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Турк чойига аччиқ қилиб...

Баҳо:
+1 | -

— Ҳой қўшни, Тешавой ака, кўрдингизми, “Реал” ютди “МЮ”ни! Ҳей, сиз Ўзилнинг пасларинию Модрични ажойиб голини қаранг, бай-бай-бай, кўз қувнайди-я! Ҳа, энди Тешавой ака бир чойхона қиламизми а?
— Ҳа, бу тонг саҳарда чойхоналаб копсан? Шунча интиқмидиларинг “қизиллар”нинг қоқилишига? Ҳе ўша сени чойхонангаям. Туркиянинг чойини аччиққина қип-қизил қилиб ичкингиз келиб қолдими Болтавой?
— Нимага шама қиляпсиз, Тешавой ака? “Қизил” бор эди.
— Йўқ эди.
— Бор эди.

Ҳа, кимдир у деди, кимдир бу! Футбол экспертлари ҳам ҳар хил фикрда бўлишди. “Маrcа” журнали 2 балл қўйган бўлса туркиялик ҳакамнинг ишига, машҳур итальян ҳаками Коллина ҳаммаси тўғри бўлганини таъкидлади!

Ўша куни омад “Реал”га кўз сузди! “Реал” жамоаси ўша "омад"дан, ажойиб фойдаланди! Мен бўлиб ўтган ўйинни таҳлил қилмоқчи эмасман. Фақат бир нарса! Ўша нарса ўйин тугагандан сўнг бошланди!

Фергюссоннинг “қизил” ноҳақ берилди деган фикрига, қайсидур юзерлар САФни аҳмоққа чиқаришди! Қариб эси айнибди дейишди! Қани бир ўйлаб кўринг, Фергюссоннинг ўрнида қайси бир мураббий ўша вазиятни мақуллаган бўлар эди? Ҳеч ким! Чунки бошқа клубнинг манфаатини кўзламайди мураббий! Ўша сиз айтган аҳмоқни Малкольм Глейзер истеъфога чиқармоқчи эмас. Чунки бу инсон ўз ишининг устаси! У уялмайди Гвардиоланинг олдига бориб маслаҳат олишдан! Ёки ўз рақиби Моуриньога вино узатишдан! Балки, сизнингча, ўша милионер аҳмоқдир? Агар шунча йиллик тажрибаю ютуқлар, сер унвони телбалик бўлса! Ўша аҳмоқ бўлишни жуда-жуда хоҳлардим! Соғ бўлинглар!

Азиз Мирзаев
LEGENDA никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:59, 13.03.2013.
Ўқилди: 7169 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.