Педри ва Френки де Йонг "ПСЖ"га қарши ўйинга қадар тикланиши мумкин.
“Барселона” футболчилари 3 март куни “Атлетик”га қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Marca нашри хабарига кўра, "Барселона" Педри ва де Йонгни Чемпионлар лигасида "ПСЖ" билан бўлажак ўйин учун асосий ўйинчилар деб ҳисобламоқда ва ўйинчиларнинг ўша вақтгача тикланишга улгуришига умид қилмоқда. Бироқ, мураббийлар штаби қайта жароҳатга йўл қўймаслик учун уларни мажбуран тиклашни режалаштирмаяпти.
Қайд этилишича, Педри аллақачон майдонда машқ қилишни бошлаган. Аввалроқ, де Йонг "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтишга яқин эканлиги ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлганди.
"Барселона"нинг Чемпионлар лигаси чорак финалида "ПСЖ"га қарши биринчи ўйини келаси чоршанба, 10 апрель куни "Парк дес Пренс" стадионида бўлиб ўтади.