"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд УEФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
"Бизга Премьер-лигада ғалаба қозониш жуда қийин бўлди, аммо Чемпионлар лигаси ғалабаси ҳисси бошқа даражада. Ўшанда мен футболчилик фаолиятимда ҳеч қачон бошдан кечирмаган сенсацияларни бошдан кечирдим", - дейди футболчи.
“Ливерпуль” жорий мавсум Европа Лигасида иштирок этмоқда. Юрген Клопп жамоасининг еврокубокдаги навбатдаги рақиби Италиянинг “Аталанта” клуби бўлади. Премьер-лигада мерсисайдликлар 29 турдан кейин 67 очко билан пешқадамлик қилмоқда.