"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 31-тури доирасида "Астон Вилла"га қарши ўйиндаги ғалаба (4:1) ҳақида гапириб, норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд ва бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйненинг майдонга туша олмагани ҳақида гапирди.
"Биз жуда яхши ўйин ўтказдик. Бугун рақибга қараганда яхшироқ эдик, бироқ бир ой олдин "Вилла Парк"да улар кучлироқ эди. "Сити" яхши ўйнади, кўп вазиятлар яратди, лекин ундан ҳам кўпроқ гол уриш имкониятини бой берди.
Холанд ва Де Брюйне ўйнаши мумкин эди, лекин биз уларга дам бердик. Бизга ҳар бир ўйинда янги футболчилар керак. Биз 3 кун олдин "Арсенал" билан ўйин ўтказдик.
Бизга бироз ротация керак эди, чунки тақвим шуни талаб қилмоқда", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда BBC.
Айни дамда «Манчестер Сити» 30 учрашувда 70 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
Тўплар фарқи бўйича “шаҳарликлар”дан олдинда бораётган “Ливерпуль” ҳали 30-тур ўйинини ўтказиши керак. Тўртинчи ўринда "Астон Вилла" жойлашган.